АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Hive ("Ари ини") номли зарарли дастурни ишлаб чиқди. У зарарланган компьютерлардан маълумотларни юклаб олиш имконини беради. Дастурнинг коди эса, "Лаборатория Касперского" антивирус дастурларининг кодини такрорлайди. Бу ҳақда WikiLeaks ташкилоти ўз сайтида эълон қилмоқда.

Сертификатларни ҳақиқийлигини тасдиқлаш жараёнида вирус ҳақиқатда мавжуд ишлаб чиқувчилар маҳсулоти ниқоби остига яширинади, деб ёзади WikiLeaks. Hive дастур кодида 3 та элемент бўлиб, у антивирус сертификатига ўхшашлик вазифасини бажаради. 

WikiLeaks ташкилотининг тушунтиришича, МРБ томонидан хуружга учраган ҳар қандай ташкилот тизимдан келиб чиқувчи трафикни кўздан кечирса, маълумотларни ўғирлаш вирус яширинган дастур томонидан ўғирланганига гувоҳ бўлади. 

Ушбу маълумотлар Vault 8 деб номланувчи ва WikiLeaks томонидан март ойи бошларида эълон қилинган махфий маълумотлар тўпламига киради. Ташкилот лойиҳа доирасида 10 мингга яқин ҳужжат ва файлларни эълон қилди. Улар МРБнинг Лэнглидаги Киберразведка бўйича марказнинг ички тармоғида сақланган бўлган. 

Бироқ "Лаборатория Касперского" компанияси асосчиси Евгений Касперскийнинг баёнот беришича, гўёки унинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган компьютер вирусининг компанияга алоқаси йўқ. Антивирус ишлаб чиқарувчиси мижозларига маҳсулотлари хавфсизлигини кафолатлайди. 

"Биз Vault 8 эълон қилингач текширув ўтказдик ва бизнинг номимиздан чиқарилган сертификатлар ҳақиқийлигини тасдиқлаймиз. Фойдаланувчиларимиз, шахсий пароллар ва хавфсизлик сервисига зиён етмаган", - деб ёзган Касперский Twitter саҳифасида.