ЖЧ-2018 саралаши плей-оффининг Европа минтақасидаги 2та учрашув ўтказилди. 

Хорватия терма жамоаси ўз майдонида Грецияни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 
Мезбонлар таркибида Модрич, Калинич, Перишич ҳамда Крамарич голларга муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлар ягона голи Папастатопулос томонидан киритилди. 

Яна бир учрашувда Шимолий Ирландия терма жамоаси ўз майдонида Швейцарияга қарши куч синашди. Учрашув меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 0:1. Ўйиндаги ягона гол 58-дақиқада Родригес томонидан пенальтини аниқ амалга ошириш орқали киритилди. 

Хорватия – Греция 4:1 (3:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Модрич, 2:0 – 19 Калинич, 2:1 – 30 Папастатопулос, 3:1 – 33 Перишич, 4:1 – 49 Крамарич.
Хорватия – Субашич, Вида, Ловрен, Стринич, Врсалько, Модрич (Пашалич, 89), Перишич, Брозович, Ракитич, Крамарич (Влашич, 83), Калинич (Ребич, 76).
Греция – Карнезис, Папастатопулос, Цавелас, Пападопулос, Стафилидис (Бакасетас, 72), Циолис, Маньятис (Рецос, 46), Зека, Фортунис, Самарис (Тахцидис, 62), Митроглу.
Огоҳлантиришлар: Карнезис (11), Зека (21), Бакасетас (79).

Шимолий Ирландия – Швейцария 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58, пенальти Родригес.
Шимолий Ирландия – Макговерн, Эванс, Маколи, Маклафлин, Норвуд, Брант, Дэвис, Эванс (Сэвилл, 65), Даллас (Уорд, 52), Мадженнис, Лаферти (Уошингтон, 78).
Швейцария –    Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Джака, Закария, Джемаили (Фрай, 83), Шакири, Цубер (Мехмеди, 87), Сеферович (Эмболо, 77).
Огоҳлантиришлар: Шер (5), Эванс (57).