Украина президенти Пётр Порошенко янги Олий суднинг 114 судьясини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат президент маъмурияти ўринбосари Алексей Филатов томонидан ўқиб эшиттирилди, деб хабар бермоқда Укринформ.

Президентнинг таъкидлашича, янги Олий суд илк маротаба очиқ танлов асосида шакллантирилди.

"Янгиланган Олий суднинг ҳар тўртинчи судьяси – адвокат ёки илмий ходим. Улар Украина қонунлари ҳамда Европа стандартлари ва анъаналари асосида янги адлия тизимини қуриш имкониятига эга бўлишади", - дея маълум қилди Порошенко.

Навбатда, президентнинг сўзларига кўра, - адлия тизимидаги ўзгаришлар бўйича яна қатор қонунларни қабул қилиш: коррупцияга қарши суд, адвокатура, ҳуқуқий таълим ҳақидаги ва бошқа қонунлар.

"Биз Украина адлия тизими тарихида янги саҳифани очмоқдамиз!", - дея таъкидлаб ўтди у.