АҚШ коинотга янги ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун янги майдон сифатида қарамоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Хезер Уилсон Пентагондаги брифингда айтиб ўтди.

“Биз коинотни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориладиган ҳудуд сифатида кўришга ўтмоқдамиз”, деб айтди Уилсон.

Уилсоннинг айтишича, 2018 йилда Пентагон коинот ишланмаларининг “иқтисодий фойдали модернизацияси” учун харажатларни 20 фоизга оширишни режалаштирмоқда.

“Биз фаолиятимизнинг барча йўналишлари бўйича ўз қудратимизни ошириш учун коинот соҳасидаги модернизацияни илгари сурамиз”, деб қўшимча қилган вазир.

Унинг эслатишича, ўтган ҳафтада Вашингтон 100 млн доллар ажратилиши кўзда тутилаётган Space Enterprise Consortium дастури бошланишини эълон қилган.

“Бу дастур ёрдамида имкониятларимизни жадал кенгайтириш мақсадида коинотда кўпроқ тажриба ўтказиш ва моделлаштириш билан шуғулланамиз”, деб таъкидлаб ўтган Уилсон.

АҚШ ҲҲК штаби бошлиғи генерал Дэвид Голдфиннинг айтишича, халқ америкалик ҳарбийлардан “ҳужумдан эркинлик ва ҳаракатлар эркинлигини” кўзда тутувчи  коинотдаги устунликни кутмоқда.