Хитойнинг Alibaba компанияси «Бўйдоқлар куни»даги маҳсулотларни арзон нархларда сотиш бўйича акция бошланганидан уч дақиқа ўтиб 1,5 миллиард долларлик товарларни сотиб юборди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Компания бундай ўзига хос байрамнинг илк олти дақиқаси ичида миқдори тахминан 19,1 млрд. юань бўлган маҳсулотларни сотиб юборган.

«Бўйдоқлар куни» - бу товарларни арзон нархларда сотиш бўйича акция куни ҳисобланиб, АҚШ ва бутун дунё бўйлаб ўтказилувчи «Қора жума» ёки «Кибердушанба»нинг хитойча вариантидир. У ҳар йили 11 ноябрь куни бўлиб ўтади.

2016 йилда Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 17,8 млрд. долларга маҳсулотларни сотиб юбориб, бир йил муқаддамги рекордни «урганди». Ўшанда Хитойдаги сотувлар миқдори «Қора жума» ёки «Кибердушанба» айланмасидан (мос равишда – 2,74 млрд. ва 3,07 млрд. доллар) ҳам ошиб кетганди.