Америкалик аёл футболчи, дарвозабон Хоуп Соло ФИФАнинг собиқ раҳбари Йозеф Блаттерни шилқимлик қилишда айблади.

Соло Португалиянинг Expresso нашрига берган интервьюсида ушбу воқеа 2013 йил “Олтин тўп” топширилиши маросимида юз берганини сўзлаб берган.

36 ёшли футболчининг айтишича, у саҳнага чиқишидан олдин Блаттер унга нисбатан қўлларини “югурдак қилган”.  

Соло йилнинг энг яхши аёл футболчиси учун мукофотни ҳамюрти Эбби Уомбахга топшираётганда Блаттер унинг ёнида турган.

81 ёшли Блаттернинг вакили Соло томондан билдирилаётган айбловларни бемаъни деб атаган, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.