Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида Россия ва Аргентина терма жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. 86-дақиқада «альбиселесте» тезкор қарши ҳужумни ўтказди. Тўп ўнг қанотдан жарима майдонига етказилганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Агуэро уни кучли зарба билан дарвозага йўллади. Акинфеев уни қайтара олди. Аммо Агуэро ҳимоячидан илдамроқ ҳаракат қилиб, иккинчи уринишда уни боши билан дарвозага йўллади.

Ўртоқлик ўйини
11 ноябрь, Москва, «Лужники» стадиони

Россия – Аргентина - 0:1 
Гол: Агуэро (86) 
Россия – Акинфеев, Васин, Кудряшов, Фернандес (Смольников, 46), Жикия, Кузяев (Ерохин, 69), Рауш (Заболотний, 88), Глушаков, Полоз (Дзагоев, 46), Смолов, Кокорин (Миранчук, 82).
Аргентина – Ромеро, Маскерано, Пеццелья, Отаменди, Краневиттер, Перес (Банега, 90), Сальвио (Павон, 78), Ло Чельсо (Гомес, 59), Ди Мария (Перотти, 75), Агуэро (Дибала, 87), Месси.