Аргентина афсонавий боксчи Майк Тайсонни ўз ҳудудига киритишни истамади, деб ёзмоқда Clarín нашри. Аргентина миграция хизмати спортчи судланганликка эга бўлгани сабабли уни мамлакатга киритишга рухсат бермаган. Мамлакатнинг янги қонунчилигига кўра, бошқа давлатларда содир этилган жиноятлар учун судланган хорижликлар Аргентинага киритилмасликлари мумкин.

Тайсон номусга тегиш, гиёҳванд моддаларни сақлаш ва қабул қилиш учун бир нечта судланганликка эга. 

Аввалроқ Тайсон худди шу важлар билан Чилига киритилмаганди. У Чили пойтахти Сантьягога киномукофотлар топширилиши маросимида иштирок этиш учун кетаётган бўлган.