Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-22 қирувчи-бомбардимончиси мамлакат жанубида ҳалокатга учради.

Бу ҳақда РИА Новости Ислом инқилоби посбонлари корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

"Ислом инқилоби посбонлари корпуси ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-22 ҳарбий самолёти Форс вилоятидаги ҳарбий машқлар вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса эрталабки соат 8 да юз берган. Учувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди", - дейилади баёнотда.