Филиппинлик фаоллар АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга ташриф буюришига қарши норозилик намойишлари ўтказишмоқда. Қўшма Штатлар етакчиси Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН - Association of SouthEast Asian Nations) саммитида иштирок этишни режалаштирган, деб хабар бермоқда РИА «Новости» маҳаллий ОАВга таянган ҳолда.

Таъкидланишича, 10 ноябрь куни, тахминан 350 киши АҚШнинг Маниладаги элчихонасига марш билан юриб бормоқчи бўлган, бироқ полиция томонидан тўхтатилган.

13 ноябрь куни. Трамп бўйича норозилик намойишидан сўнг, акция иштирокчилари унинг тулумини ёқиб юбориш, шунингдек, АҚШ элчихонаси ва саммитнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтадиган Халқаро анжуманлар-маркази ёнида намойиш ўтказишни режалаштиришмоқда.