AutoWeek нашри янги авлод Mercedes-Benz G-Class йўлтанламасининг интерьерига оид илк фотосуратларни намойиш қилди. Кўринишидан бу ОАВ учун ташкил этилган тақдимотдаги машина макети суратларидир. Машинанинг расмий тақдимоти Детройтдаги январь кўргазмасида бўлиб ўтади.
 
Суратлардан кўриш мумкинки, йўлтанламас олд панели ва марказий консолининг тузилиши бутунлай ўзгаради. Унда янги ускуналар ва 12,3 дюймли мультимедиа тизимли экран пайдо бўлади. Шунингдек, G-Class S-синфидаги машиналарга ўрнатилгани каби сенсор элементларга ҳамда бошқа ҳаво қувурларига эга. 

Фото: Mercedes-Benz G-Class

Йўлтанламас рамали бўлиб қолади, аммо Autocar журнали ёзишича, конструкциясида кўпроқ алюминий қисмларга эга бўлади. Шунга мувофиқ G-Class вазни 160 кг енгиллашиб, 2,4 тоннани ташкил этмоқда. Кузовнинг айланиш қаттиқлиги эса 30 фоизга ошган. 

Автомобиль кенгроқ ва технологик жиҳатдан анчаяхшироқ бўлади. Унинг чуқурликдан ўтиш баландлиги яна 100 миллиметрга ошади. Гидрокучайтиргич ўрнига рулни бошқарувининг электромеханик кучайтиригичи пайдо бўлади. 

Фото: Mercedes-Benz G-Class

Бундан ташқари, моделнинг олд подвескаси ва мослашувчан шассиси ўзгаради. Орқа подвесканинг геометрияси ўзгартирилади, шунингдек, янги двигателлар қатори пайдо бўлади. Масалан, G-Class AMG томонидан тайёрланган 2.9 л дизелли «олтилик» ва 4.0 л бензинли «турбосаккизлик»ка эга бўлади. Трансмиссияси 9 диапазонли «автомат» қутиси ҳисобланади. 

Фото: Mercedes-Benz G-Class
Фото: Mercedes-Benz G-Class