Берлинда номаълум эркак автомобилда одамларга босиб кетишга уринди, улар йўлак (тротуар)да туришган бўлган, дея ёзмоқда Spiegel online.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, сабаби пиёдалар автомобилдан ўзларини олиб қочишнинг уддасидан чиқишган. Натижада ҳайдовчи йўлакда қолдириб кетилган мотоциклга келиб урилди.

Аниқлик киритилишича, полиция ҳужум амалга оширилмоқчи бўлган автомобиль асли келиб чиқиши марокашлик бўлган эркак томонидан ижарага олинганини аниқлашга муваффақ бўлди. Бироқ, воқеа юз берган пайтда машина бошқаруви кимнинг қўлида бўлгани номаълум.