Ироқ давлатининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда кўрган зарари 100 млрд долларга етди. Мамлакат бош вазири, қуролли кучлар қўмондони Ҳайдар ал Ободий шундай баёнот берди. 

"Ироқнинг ИШИДга қарши урушдаги йўқотишлари 100 млрд долларга етди", - дея сиёсатчининг сўзларини келтиради Al Sumaria телеканали.

Ироқ бош вазириниинг қайд этишича, мамлакат ҳукумати бўлғуси террорчиларни ижтимоий тармоқлар орқали ёллаш билан шуғулланувчилар ва радикал ғояларни тарқатувчилар билан кескин кураш олиб боради. 

Ал Ободийнинг баёноти ҳукумат кучларининг Сурия билан чегарадош Анбар вилояти Рава шаҳрида жойлашган ИШИД қароргоҳига зарба беришига тўғри келди.