КХДРда АҚШ президенти Дональд Трамп Корея яриморолида ядровий уруш бошланишини ўтиниб сўраётгани ҳақида гапиришмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Трамп ўз сафари (Осиё бўйлаб турне. — таҳр) вақтида ўзининг ҳақиқий юзини намойиш этди, у дунёдаги тинчлик ва барқарорликнинг бузғунчиси сифатида намоён бўлди, у Корея яриморолида ядро уруши бошланишини талаб қилмоқда», — дея баёнот берган КХДР ТИВ.

Кореялик вазир ҳеч қандай куч Пхеньянни ўз ядровий дастурини ривожлантиришдан тўхтата олмаслигини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ КХДРнинг БМТ қошидаги махсус вакили Ча Сон Нам Шимолий Корея ҳукумати Америка ҳукумати Пхеньянга таҳдидлар қилишни бас қилмас экан, музокаралар бошламаслигини маълум қилганди.