Қирғизистонда Патруль милицияси бош бошқармаси тугатилади. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков йўллардаги авариялар масалаларига бағишланган шошилинч йиғилишда маълум қилди.
     
Унинг айтишича, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига асос солинмоқда ва ходимлар шахсий таркиби кенгайтирилмоқда. “Ходимлар таркиби қанчага кенгайтирилаётганини айта олмайман, бу махфий ахборот”, деб айтган бош вазир. 

Исаков шу муносабат билан ички ишлар вазирига шахсий таркибни шакллантириш масаласини алоҳида назоратга олиш ва ишга танлов асосида ҳалол ходимларни олиш топшириғини берган.

“Бундан ташқари, ишониб топширилган ҳудуддаги хавфсизлик учун шахсий жавобгарлик кўзда тутилиши лозим”, деб таъкидлаб ўтган бош вазир.  

Қирғизистон патруль милицияси 2016 йил апрелда ташкил этилганди.