ИШИД террорчилик ташкилоти Швеция радиостанцияси эфиридан 30 дақиқа давомида гуруҳ сафига қўшилиш бўйича чақириқларга эга қўшиқларни қўйиш учун фойдаланди.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
 
Таъкидланишича, ҳодиса Mix Megapol радиостанциясининг эрталабки эфири вақтида юз берган.

Эфирга узатувчиларнинг сўзларига кўра, станция частотаси қароқчилик узаткичи ёрдамида эгаллаб олинган.

Станция ҳодиса ҳақида полиция ва телекоммуникациялар бўйича миллий агентликни хабардор қилди.