Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) давлатлари саммити муваффақиятли якунланди, ОТИҲ иқтисодиётлари етакчилари барча масалаларни самарали муҳокама қилишди. Бу ҳақда Вьетнам президенти Чан Дай Куанг якуний матбуот анжумани вақтида хабар берди.

"ОТИҲ етакчилари томонидан таъкидланганидек, иқтисодий ҳамкорлик, ишбилармонлик алоқалари, савдони эркинлаштириш ва инвестициялар ОТИҲ ҳамжамиятини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари бўлган ҳамда шундай бўлиб қолади. Биз кенг қамровли иқтисодий, молиявий ҳамда ижтимоий ривожланишга кўмак кўрсатиш бўйича чораларни, шунингдек, озиқ-овқат ва энергетик хавфсизликни таъминлаш, рақамли технологиялар даврида меҳнат ресурсларини барқарор ривожланиши масалаларини муҳокама қилдик", - дея хабар берди Вьетнам етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, ОТИҲ иштирокчилари бўлган давлатлар “Богор мақсадлари”ни (1994 йил) амалга оширишни тезлаштириш, кўпроқ эътиборни хизматлар, инвестициялар ва нотариф тўсиқларни қисқартириш бўйича чораларга қаратишга келишиб олдилар. 

Унинг хабар беришича, ОТИҲ-2017 саммитида ОТИҲ иқтисодиётлари етакчилари ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциациясига аъзо бўлган мамлакатлар етакчилари иштирокида тарихдаги биринчи норасмий мулоқот бўлиб ўтди.