Покистоннинг Карачи шаҳрида бошини 180 градус орқага ўгира оладиган 14 ёшли Муҳаммад Самир исмли бола яшайди. Бу ҳақда Daily Pakistan нашри хабар бермоқда. 

Ўсмирнинг айтишича, унинг бу қобилияти туғма нуқсон эмас, балки узоқ кечган машғулотлар натижасидир. Муҳаммаднинг таъкидлашича, у 6 ёш бўлганда Голливудда ишланган даҳшат фильмларидан бирида бошини орқасига айлантира оладиган қаҳрамонга кўзи тушиб, унга ўхшамоқчи бўлиб мунтазам машқлар қила бошлаган ва бир неча ойдан кейин кўзлаган мақсадига эришган.

Муҳаммаднинг онаси унга бу машқларни тақиқлашга харчанд уринмасин, у тўхташни истамаган. “Вақти келиб, у бу тангри инояти эканлигини тушунган”, деб айтмоқда ўсмир.

Муҳаммад отаси касалга чалингандан кейин мактабдаги ўқишини ташлаб, оиласига ёрдам бериш мақсадида Dangerous Boys рақс гуруҳига қўшилиб, ўзининг антиқа қобилияти билан пул топмоқда.