Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп БМТ давлатларини Сурияга яқин ойлар ичида ёрдам учун кўпроқ ҳисса қўшишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Президентлар Сурияда инсонларнинг азоб чекишларини камайтириш лозимлигини муҳокама қилишди ҳамда БМТга аъзо бўлган барча давлатларни яқин бир неча ой ичида инсонпарварлик эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ўз ҳиссаларини оширишга чақиришди», - дейилади қўшма баёнот матнида.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммити вақтида юзлашгани хабар берилганди.