Samsung 2018 йилда икки дисплейли буклама смартфонни чиқаришни режалаштирмоқда. Унинг интерфейси нимага ўхшаб кетишини ҳозирдан билиш мумкин.

Samsung Galaxy X смартфони ҳақидаги маълумотдан махфийлик мақомини олгани йўқ. Унинг корпуси ва шакли қандай бўлиши ҳозиргача тушунарсиз. Агар сўнгги пайтларда тармоқда пайдо бўлган патентлар тасвирларига ишонадиган бўлсак, бу горизонтал ҳолда букланадиган узун қурилмага айланади.

Бироқ интерфейснинг скиншотлари аксинча тасаввур уйғотмоқда. Galaxy X ноутбук ёки яқинда тақдим этилган ZTE Axon M каби букланиши мумкин. Мисол учун, уни оддий телефон сифатида ишлатиш мумкин, керак бўлганда эса планшет шаклига келтириш имкони ҳам бор.

Ҳозирча Galaxy X қандай йўналишда ишлашга мўлжалланганини тушуниш мумкин - вертикал ва горизонтал, деб хабар бермоқда Android Community. Шундай қилиб, иккита илова билан бир вақтнинг ўзида ишлаш ёки биттасини иккита экранга кенгайтириш (масалан, видео кўриш ёки ўйин ўйнаш учун) имкони мавжуд.

Миш-мишларга кўра, Galaxy X январь ойи бошидаги CES 2018 кўргазмасида тақдим этилиши керак. У чекланган миқдорда чиқарилади - 100 минг дона, шунинг учун анча қимматга тушади.