Италиянинг Сицилия оролида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кучишлатар тузилмалар ходимлари томонидан Santapaola-Ercolano мафия кланининг 24 аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, клан аъзолари Катания шаҳри ҳудудида «фаолият» олиб боришган.

Агентлик маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири, афтидан, клан раҳбари бўлган 51 ёшли Антонио Томазеллонинг ўнг қўли саналади.

Шунингдек хабар қилинишича, тергов органлари ходимлари гуруҳнинг ҳибсда бўлган етти нафар аъзосига нисбатан айбловлар қўйишди.

Қўлга олинганлар эса қуролни ноқонуний сақлаш, маҳаллий тадбиркорларга таҳдид қилиш ва рэкетда айбланмоқда.