Жанубий Кореяда юзаси 323 минг 749 квадрат метр бўлган, ўзи бошқарилувчи автомобилларни синов полигонининг дастлабки секцияси ишга туширилди. «K-City» деб ном олган майдонча Жанубий Корея пойтахти Сеулдан 32 км нарида жойлашган, деб ёзади Hi-news.ru.

Маҳаллий «Korea Herald» нашрининг хабарларига кўра, Жанубий Кореянинг ҳақиқий йўллари ва кўчаларини симуляция қилиш учун объектда марказий шаҳар кўчалари ва танг кўчалари, шаҳар инфратузилмаси ва кўплаб уйлар барпо этилади. Лойиҳа қисмларга бўлиниб, босқичма-босқич қилиб қурилмоқда, айни пайтда 4 полосали йўлдан иборат унинг дастлабки секцияси фойдаланишга топширилган. Синов полигонини тўлиқ битказиш ва эксплуатацияга топшириш 2018 йилнинг охирига мўлжалланган. Бу ерда Samsung, SK Telecom, Hyundai ва Kia Motors каби компаниялар ўз пилотсиз бошқарилувчи автомобилларини синовдан ўтказиши мумкин.

Жанубий Корея ўзит бошқарилувчи автомобиллар борасида ўта амбицияли режаларга эга. Синов полигонининг қурилиши эса келгуси уч йилда учинчи анонимлик даражасидаги транспорт воситаларининг тижорий ишлаб чиқаришга шароит яратиш бўйича ҳукумат йўлининг тезлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган.

Бундай истакдаги мамлакатлар ичра Жанубий Корея ёлғиз эмас. Масалан, АҚШда ҳам йирик синов полигони мавжуд. Пилотсиз бошқарилувчи автомобиллар технологияси билан шуғулланувчи Waymo компанияси Калифорния чўлларида 404 668 квадрат метрли майдонга эга «Castle» полигонини қурган. Бунданда йирироқ синов полигонини барпо этиш устида Мичиган университети иш олиб бормоқда. У General Motors заводига тегишли бўлган собиқ авиасозлик заводи ҳудудида барпо этилади. Бу полигон келгуси ойда очилади ва 1,4 квадрат километр юзага эга бўлади.

Бу синов майдончларининг барчаси ўзи бошқарилувчи автомобилларни жамоатчилик фойдаланувчи йўлларда ишлатишга тайёрлаш учун муҳим роль ўйнайди. Бундай синволар чоғида йиғиладиган маълумотлар ишлаб чиқувчиларга техника воситаси шаҳар кўчаларига чиқарилишидан аввал барча зарур хавфсизлик даражасига жавоб бериши борасида ишонч ҳосил қилишида кўмаклашади.