YouTube сайтининг GTBoard саҳифаси муаллифи «кучайтирилган» Mercedes-AMG E63 S универсалини рул чамбарагини ушламасдан соатига 200 километргача тезликка чиқарди. Бунинг учун барча ғилдираклари етакчи машина 11,5 сония вақт сарфлади.

Mercedes-AMG E63 S 4.0 л V8 битурбомотор билан жиҳозланади. У 612 от кучи билан таъминлайди. Двигатель 9 босқичли AMG Sportshift MCT автоматик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди. Универсал 100 км/с тезликка 3,5 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.