Япония полицияси Кумамото префектурасида яшаган 82 ёшли кекса аёлнинг ўлимида кўча мушугини гумон қилмоқда, деб хабар бермоқда Japan Today нашри.

ОАВ маълумотларига кўра, аёлнинг жасадини унинг қизи аниқлаган. Аёлнинг юзида 20 га яқин, анча ботиқ тирналиш излари бўлган.

“Биз уни топганимизда унинг даҳанидан юқориси қонга беланган бўлган. Биз нима бўлганини билмаймиз”, деб айтмоқда аёлнинг қизи.

Полиция қотилни топиш учун тергов бошлаган. Полициячилар аёлга ҳужум қилинган вақтда у яшаган уйга бирор киши киргани ёки ундан чиққани аломатларини аниқлашмаган.

Сўнгра улар жароҳатлар мушук панжалари изларини эслатиб юбораётганига эътибор қаратишган. ОАВнинг маълум қилишича, полиция инсон қони излари бўлган мушукни топишга муваффақ бўлган. Қон намунаси текширувга жўнатилган, бироқ ҳозирча унинг натижалари маълум қилинмаган.