Барселонада Каталония мустақиллиги эълон қилингани билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олинган ўндан кўпроқ сиёсатчининг озод қилиниши талаби билан намойиш ўтмоқда.

Намойиш “Каталония миллий ассамблеяси” ҳаракати ва Omnium Cultural томондан ташкиллаштирилган. Бу ҳаракатлар етакчилари Жорди Санчес ва Жорди Куишар исён кўтаришда айбланиб ҳибсга олинганлар. Улардан ташқари, Каталония женералитетининг 8 нафар собиқ аъзоси, жумладан Каталония раҳбари ўринбосари Ориол Жункерас ҳам ҳибсда ушлаб турилибди. 

150 минг евролик гаров пули эвазига озодликка чиққан, Каталония парламенти спикери Карме Форкадель ва тергов остида бўлган, парламент президиумининг собиқ аъзолари  намойишда иштирок этишдан бош тортишган. Намойишдаги колонналардан бирига ҳибсга олинган сиёсатчиларнинг яқинлари, жумладан балоғатга етмаганлар бошчилик қилишган. Улар “Сиёсий маҳбусларга озодлик” шиори остидаги транспарантлар билан юриб ўтишган. “Биз республика” шиори остидаги иккинчи колоннада Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи партиялар вакиллари боришган.   

11 ноябрни намойиш ташкилотчилари “Озодликнинг миллий диадаси” деб таърифлашди. Диада – Каталониянинг мустақиллик куни бўлиб, ҳар йили мухториятда 1714 йил 11 сентябрда Барселонанинг қамал қилиниши якунланишини эслаб ўтказилади. Ўшанда Испания мероси учун урушда каталонияликлар ўз мухториятларини қўлдан бой берганлар ҳамда Арагона ва Каталония қироллиги тугатилган.