Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг инвестицион компанияларидан бири Belmont Partners Аризона штати пойтахти Финиксдан машинада тахминан 45 дақиқалик масофа узоқликда жойлашган ер майдони сотиб олди. Ушбу шартли жой Бельмонт деб аталади.

Ер майдони 10 минг гектарни ташкил қилади ва Belmont Partners фирмаси ҳужжатларига кўра, бу кимсасиз ерда “ақлли шаҳар” барпо этилмоқчи. Ер Финиксни Ла-Вегас билан боғловчи трасса яқинида жойлашган.

Бельмонт юқори тезликдаги рақамли тармоқлар, маълумотлар марказлари, янги ишлаб чиқариш технологиялари ва дистрибуция моделлари, автоном транспорт ва автоном логистик хаблар атрофида ишлаб чиқилган илғор технологияларни қўлловчи инфратузилма  ва коммуникациялардан иборат ҳамжамиятни яратади, деб айтилган Belmont Partners матбуот хизматида. 

Ер майдонининг олтидан бир қисми офислар ва тижорат муассасаларига, йигирмадан бири эса мактабларга ажратилади. Ҳудудда 80 мингга яқин уй ва квартиралар барпо этиш режалаштирилмоқда. “Ақлли шаҳар” қурилиши қачон бошланиши ҳозирча номаълум.