Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги терма жамоа ярим ҳимоячиларидан бири Иско Коста-Рикага қарши кечган ва 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашув вақтида жароҳатланганини маълум қилди.

25 ёшли хавбек ўйиннинг 65-дақиқасида алмаштирилганди.

«Иско жароҳатланди. Лекин бу жиддий эмас», – деган Лопетеги.

Шу тариқа, Иско Испания терма жамоасининг 14 ноябрь куни Санкт-Петербургда Россияга қарши ўйинида қатнашмайдиган бўлди.

Футболчи айни вақтда «Реал» ихтиёрига қайтиб келган.

«Реал» шифокорлари Исконинг жароҳатига баҳо беришади. Ҳозирча у «Атлетико»га қарши 18 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Мадрид дербисида қатнашиши ҳам сўроқ остида.