Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, дунёда олтинга бўлган талаб 2009 йил охиридан бери рекорд даражада пасайиб кетган. 2017 йилнинг III чорагида қимматбаҳо металлга бўлган талаб 915 метр/тоннани ташкил қилган, бу бир йил аввалги натижадан 9 фоизга кам. 2017 йилнинг сентябрида эса йиллик нарх рекорди қайд этилган. 

III чоракда сармоядорларнинг олтинга бўлган умумий талаби 28 фоизга пасайиб кетди - бу бир йил аввалги кўрсаткичларга нисбатан 241 метр/тоннагача тушганини билдиради. Биржа инвестицион фондлари қимматбаҳо металл оқимининг кескин пасайганини қайд этди: ўтган йилга нисбатан 87 фоизга кам. Сармоядорлар фонд бозорига қарши пул тикишни исташмаяпти, дея маълум қилинди Жаҳон олтин кенгашининг сўнгги ҳисоботида. 

"Бу йил фонд биржалари бирин-кетин максимум-рекордлар ўрнатишмоқда. Шу боис сармоядорлар, афтидан, олтинга катта эҳтиёж йўқ, деган қарорга келишган", - дея тахмин қилишмоқда таҳлилчилар.

Ҳатто АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги сўз уруши эскалацияси ҳам  сўнгги чоракларда олтин тўплашга ундай  олмади. АҚШнинг жорий йилдаги олтин ёмби ва тангаларига бўлган талаби 2006 йилдан буён энг кам кўрсаткични қайд этди.

Бироқ Осиёда олтинга бўлган талаб ошиб бормоқда. Хитойлик сармоядорлар юаннинг эҳтимолий қадрсизланиши ва кўчмас мулкка сармоя киритишда давлат чекловларидан хавфсираб, борган сари олтинга кўпроқ мурожаат қилишмоқда.

Марказий банклар шунингдек ўз харидларини фаоллаштирди: III чоракда олтинга бўлган талаб 111 метр/тоннагача ошди, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 25 фоизга юқори; деярли барча харидлар Россия ва Туркиядан амалга оширилган. 

Бундан ташқари, 2010 йилдан буён биринчи марта технологияларда қўлланувчи олтинга бўлган талабнинг ошиши кузатилмоқда.