Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи Х.И. ички ишлар бўлимига, унинг 8 ёшли қизининг қулоғидан номаълум аёл зирагини ечиб олганлигини ҳақида мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи 1993 йилда туғилган И.У. содир этганлиги аниқланиб ушланди. 

И.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.