Фото: Booking.com

Анталия аэропортидан 12 километр масофада 2003 йилда очилган ва меҳмонларга стандарт хизматлардан ташқари Москвадаги Қизил майдонни ёдга солувчи манзарани таклиф қилувчи Wow Kremlin Palace меҳмонхонаси жойлашган.

"Москва Кремлининг бутун улуғворлиги меҳр билан Ўртаер денгизи қирғоқларига кўчирилди. Дам олиш таътилини қуёш нур таратиб турган денгиз қирғоғидаги саройда ўтказмай, қаерда ўтказиш керак!", - дейилади меҳмонхона матбуот хизматида. 

Фото: Booking.com

Сузиш ҳавзалари олдида муборак Василий ибодатхонаси ўрнатилган. Меҳмонхона ҳудудида Кремлга яқин бошқа ўхшашликларни, шунингдек, Катта театрнинг кичрайтирилган нусхасини ҳам кўриш мумкин.

Фото: Booking.com

Бундан ташқари, меҳмонлар учун хусусий соҳил, олти ресторан, SPA-марказ ва ёпиқ сузиш ҳавзаси мавжуд.

Фото: Booking.com
Фото: Booking.com
Название
Название