14-16 ноябр кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида янги ташкил этилаётган «Озиқовқаттаъминот» филиалларига малакали раҳбар ва ходимларни суҳбатдан ўтказиш, уларни вилоят ҳокимликлари билан келишган ҳолда лавозимга тайёрлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ водий бўйлаб «Озиқовқаттаъминот» филиалларида кадрларни тайинлаш бўйича иш олиб бориши кутилмоқда. 

Шунингдек, республика бўйича ҳар бир деҳқон бозорларида қурилиши режалаштирилаётган «Хизмат беминнат» савдо павилонларини фаолиятини ташкил этиш бўйича масалалар кўриб чиқилади.

Бундан ташқари 2017 2018 йил қиш/баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш ишларини жадаллаштириш ва белгиланган муддатларда омборларга жамғарилишини таъминлаш тўғрисида чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.