Биткоин курси сўнгги бир сутка ичида 29 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, курснинг шўнғиши инвесторларнинг кетиши ҳамда бошқа криптовалюта – биткоин кэшга ўтилиши билан боғлиқ. Ўз навбатида, биткоин кэш 10 ноябрдан бери 40 фоизга қимматлашди.

Экспертларнинг таъкидлашича, биткоин кэшга қизиқиш ушбу криптовалюта блокининг катта ўлчами билан боғлиқ, бу транзакцияларни тезроқ ҳамда арзонроқ амалга ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кунги савдолар давомида биткоин курси янги тарихий рекордни «урди» ҳамда 7500 АҚШ долларидан ошиб кетди.