Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон, Мўғулистон ва Вьетнам фуқароларини устувор равишда ишга жойлаштириш лойиҳасини амалга оширишга тайёр.

Чехия фирма ва компаниялари рекорд даражада паст ишсизлик шароитида ишчи кучига жуда катта эҳтиёжга эга бўлмоқда. Айниқса, бу ишлаб чиқариш ҳамда саноат соҳаларида яққол кўзга ташланмоқда.

Айни дамда шундай устувор ишга жойлаштириш лойиҳаси украиналиклар учун (Režim Ukrajina) амал қилади. 12 500 украиналик Чехияда ишга жойлашиш ниятида эканини маълум қилган бўлса, уларнинг учдан бир қисми мамлакатда аллақачон ишламоқда ҳамда яшамоқда.