Энг охирги русумдаги Samsung Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари суратлари пайдо бўлди. Суратлардан кўринишича, Galaxy S9 смартфони Galaxy S8’га ўхшаш бўлади. Асосий фарқ бармоқлар излари сканерининг бошқа жойга кўчирилгани бўлади. Амалдаги моделларда бу сканер камерадан ўнг томонда жойлашган. Шу сабабли бармоқ кўпинча камера объективига қўйилган ва бунинг оқибатида у ифлосланган. Янги смартфонда бу сканер камерадан пастда жойлашади, бунда бармоқнинг айнан сканерга қўйилиши имкони ошади.

Фото:hi-tech.mail.ru

Galaxy S9+ сурати кўпроқ қизиқарли маълумотларни берди. Ғилофлар ишлаб чиқарувчи Dbrand сайтида смартфон сурати бор саҳифа топилган. Бироқ айни вақтда сайтда бу суратлар мавжуд эмас, шу сабабли  унинг ҳақиқийлиги шубҳа остига олинмоқда.

Фото:hi-tech.mail.ru

Суратда Galaxy S9+ оддий версиясидан анчагина фарқ қилишини кўриш мумкин. Унинг чеккалари анча ўткирроқ бўлиб, унинг орқасида бармоқ излари сканери йўқлигини кўриш мумкин. Эҳтимол, S9+ экранга жойлаштириладиган  бармоқлар излари сканерини олиши мумкин. Бироқ бу кам эҳтимоллидир, чунки Galaxy S’нинг охирги авлодларида смартфонлар деярли фарқланмайди.

Шунингдек, янги смартфонлар ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд: 
Дисплей: 5,8 ва 6,2 дюймли
Процессор: Snapdragon 845
Камера: 16 Мп ли иккиланган асосий камера ва 12 Мп ли иккиланган олд камера
Ўлчовлари: 144,1 х 68,1 х 8 мм / 155,2 х 73,4 х 8,1 мм.