Фото: Only Watch

Женевада дунёнинг соатлар сотиладиган бош хайрия аукциони Only Watch бўлиб ўтди. Аукцион ташкилотчилари аукционга қўйилган 52 та соат учун жами 10,7 млн швейцар франкини (деярли 11 млн доллар) қўлга киритишди. Аукционда сотилган энг қиммат соат Patek Philippe Reference 5208T-010 бўлди, у дастлабки нархидан 6 баробар қимматроққа – 6,2 млн франкка сотилди. Ушбу лот соатнинг ўзидан ташқари, Patek Philippe соатсозлик устахонаси ва музейига ташрифни ўз ичига олган.

Фото: Only Watch

Мустақил соатсоз Франсуа-Пол Журннинг F.P.Journe Chronographe Monopoussoir Rattrapante хронографи 1,15 млн франкка сотилди. Бу мустақил соатсозлар учун рекорд қиймат ҳамда бундай усталарнинг соати миллион франкдан кўпроққа сотилган биринчи ҳол бўлди. Соатнинг дастлабки нархи 200-400 минг франк қилиб белгиланганди.

Фото: Only Watch

Audemars Piguet Royal Oak Perpetual Calendar Only Watch 2017 соати эса дастлабки нархидан 10 марта қимматроққа - 800 минг франкка сотилди.

Фото: Only Watch

Дастлабки нархидан энг қиммат сотилган соат кетма-кет иккинчи марта Tudor соати бўлди. Аввалги аукционда ушбу марканинг соати 375 минг франкка – дастлабки нархидан 100 марта қимматроққа сотилганди. Жорий йилда ҳам The Black Bay Bronze соатининг чапақайлар учун мўлжалланган варианти 3500 франк қилиб белгиланган дастлабки нархидан 100 марта қимматроққа – 350 минг франкка сотилди.

Фото: Only Watch

Бу йил аукционда россиялик соатсозлар яратган соатлар биринчи бор тақдим қилинди. Константин Чайкиннинг “Жокер” деб номланган соати кутилгандан уч марта қимматроққа – 45 минг франкка сотилган.

Фото: Only Watch

Horological Machine N°8 от MB&F соати 210 000 франкка сотиб олинди.

Фото: Only Watch

Hublot Big Bang Unico Sapphire Usain Bolt for Only Watch соати эса 150 минг франкка кетди.

Фото: Only Watch

Швейцариядаги WOSTEP соатсозлик санъати мактаби битирувчилари томондан яратилган The WOSTEP Watch Reference 100 соати 50 минг франкка харид қилинди.

Фото: Only Watch

Urwerk соат маркаси ва мустақил соатсоз Лоран Феррьенинг биргаликдаги ижоди маҳcули бўлган The Arpal One 100 минг франкка сотилди.

Фото: Only Watch

100 минг франкдан қимматроққа сотилган яна бир соат Breguet Classique Quantième Perpéturel En Ligne Only Watch 2017 бўлди. Лотнинг якуний қиймати 110 минг франк бўлган.

Only Watch аукционидан тушган маблағлар миопатия (асаб-мушак касаллиги) билан курашувчи Монако уюшмаси фойдасига ўтказилди. Аукционда иштирок этиш учун дунёнинг энг йирик соатсозлик брендлари, мустақил соатсозлар таклиф этилади. Аукционда ягона нусхада яратилган соатларгина сотилади. Ушбу аукционга 2005 йилда асос солинган ва у икки йилда бир марта ўтказилади.