Ҳозирча қонун қатъий: интизомий жазонинг амал қилиш муддати мобайнида рағбатлантириш чоралари қўлланмайди. Боз устига, иш ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан кўзда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслиги кўрсатилган. Лойиҳага кўра кўрсатилган чекловларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
 
Алоҳида ходимларнинг меҳнат хусусиятлари белгиланади

Хусусан, бу:

•  коллегиал ижро этувчи органлар (бошқарувлар) раҳбарлари ва аъзолари;
• давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари. Аввал коррупция йўналишидаги жиноятни содир этган шахс бошқарув ходими лавозимини эгаллаши мумкин эмас;
•  ишни муайян давр (мавсум) мобайнида – 2 дан 9 ойгача бажарадиган мавсумий ходимлар. Уларга дастлабки синов ўрнатилмайди;
•  иш муддати 2 ойдан ошмайдиган муваққат ишчилар;
•  касаначилар ва масофали иш шаклида ишлайдиган ходимлар;
• жисмоний шахс - иш берувчи томонидан ёлланадиган ходимлар. Улар ўртасидаги меҳнат шартномаси иш берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида рўйхатдан ўтказилади. Суғурта бадаллари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши лозим. Меҳнат дафтарчаси юритилмайди, иш стажи эса Пенсия жамғармаси томонидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланиши тўғрисидаги маълумотлар бўйича белгиланади;
•  профессионал спорт соҳасида фаолиятни амалга оширадиган спортчилар ва тренерлар.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.