Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари қошида барча хоҳловчилар учун очиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Islom.uz телеграм канали.

Хабарга илова қилинган суратда бугун 13 ноябр санаси билан имзоланган Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 01А/113- сонли буйруғини кўриш мумкин. 

Ҳужжат матнига кўра, тайёрлов курслари пуллик бўлиб, унда Қуръон карим, тажвид ва араб тиллари ўқитилади. Ҳар бир гуруҳда 15 нафаргача ўқувчи бўлиши белгиланган. Гуруҳлар кўпи билан тўрттагача ташкил этилиши қайд этилган. Ўқув курслар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишган холда шакллантирилиши алоҳида таъкидланган. 

KUN.UZ таҳририяти мазкур хабар юзасидан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳамда Тошкент шаҳар вакиллигига боғланди. Вакиллик идораси бу масалага Мусулмонлар идораси жавоб беришини билдирди. Мусулмонлар идорасининг бир ходими таълим бўлими рақами билан чекланди, иккинчиси хабари йўқлигидан, раҳбарлар мажлисда экани ва тушдан кейин аниқ жавоб бера олиш мумкинлигини айтди.