Италияда ташкил этилган ким ошди савдосида бир кг.дан кам бўлган трюфель 75 минг еврога сотилди, деб хабар бермоқда Гринцане-Кавур қалъаси сайти. Айнан шу ерда Asta Mondiale del Tartufo Bianco d'Alba ким ошди савдоси бўлиб ўтди.

Асосан зиравор сифатида фойдаланиладиган қўзиқориннинг бир турини ҳонконглик Юджин Фунг харид қилган. У сунъий йўлдош алоқаси орқали савдода иштирок этган. 

Умуман 10 турдаги трюфел қўйилган ким ошди савдосидан 370 минг долларга яқин маблағ тушган.

"Йил қийин бўлганига қарамай ким ошди савдосида кўплаб юқори сифатли маҳаллий замбуруғларни сотдик. Ҳонгконг бу сафар ҳам муҳим савдо майдонига айланди", — деган ким ошди савдоси ташкилотчиларидан бири. 

Унинг қўшимча қилишича, "маблағларнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади".