Филиппин президенти Родриго Дутерте Манилада Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) 31-саммити расман очилгани ҳақида маълум қилди.

Дутерте ўз чиқишини Филиппиндаги терроризм муаммоси ҳақидаги гаплар билан бошлаган.

«Мен ўз чиқишимни бундай оҳангда бошлаётганим учун олдиндан узр сўрайман. Шунчаки қайд этишни истардимки, кейинги икки кун мобайнидаги учрашувларимиз муҳим халқаро муаммолар, шу жумладан терроризм ва экстремизм муаммоларини ҳам ўз ичига олишини истардим <...>», — деган у.

ТАСС агентлиги қайд этишича, бу саммитда ташкилотга аъзо давлатларнинг раҳбарларидан ташқари, мулоқот гуруҳлари аъзолари, хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп, ХХР давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва бошқалар иштирок этмоқда.