Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими, Узоқ Шарқ Федерал университети, шунингдек, Германия ва Швейцария олимлари ҳамкорликда узоқ шарқ денгиз бодринги (кукумария)дан олинадиган модда саратон ҳужайраларини ўлдириши мумкин. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Биологик фаол бўлган фрондозид А бирикмасининг таъсири қовуқ ва лимфома саратонида исботланди. Саратоннинг бу тури кимёвий даволаш дориларига турғун ҳисобланади… Фрондозид А p53 оқсили бўлмаган саратон ҳужайраларини ўлдира олади. Бу элемент соғлом ҳужайраларда бўлади, аммо саратонда мутациялашади ва ўзининг ҳимоя вазифасини бажармайди. Кукумариядан олинган модда шунчалик кучлики, одатдаги кимё терапиясига барқарор бўлган саратонни ҳам ўлдиради", — дейилади хабарда. 

Олимларга кўра, ушбу янги биологик хусусият саратон ҳужайраларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқланган бўлиб, бу тирик организмларда текширилиши керак. 

Кукумария — голотуриялар тоифасига кирувчи нинатанали денгиз ўсимлиги бўлиб, қатор фойдали хусусиятлари бор.