Қозоғистонда чегарачилар Қирғизистон фуқаросини қўлга олишди. У Россияга тегишли ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотларининг йирик партиясини олиб кетаётган бўлган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Кўрдай чегара отрядининг «Қорасу авто» назорат-ўтказиш пункти наряди томонидан Қирғизистоннинг 34 ёшли фуқароси қўлга олинди. У Қирғизистондан Россияга Mercedes-Benz автомобилида тамаки маҳсулотларининг йирик партияси билан кетаётган бўлган», - дея хабар беришган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматидан.

Хабар қилинишича, автомобилда оғирлиги 2200 килограмдан ортиқ бўлган, хом носвойга тўла 76 та қоп, шунингдек, сигареталар билан тўлдирилган 45 та қути бўлган.