Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция яқин вақт ичида Яманнинг аэропортлари ҳамда денгиз портларини очади, улар Яман ҳудудидан ракета учирилганидан сўнг ёпиб қўйилганди. Бу ҳақда подшоҳликнинг БМТдаги доимий ваколатхонасидан маълум қилишди.

«Бу жараёнда биринчи қадам 24 соат ичида қўйилади ҳамда Яман ҳукумати назоратида бўлган туманлардаги барча портларнинг очилишини ўз ичига қамраб олади», - дея доимий ваколатхона хабарини келтиради Associated Press.

Аниқлик киритилишича, Аден, Моха ва Ал-Мукалладаги портлар очилади.

Аввалроқ БМТ Яманда 2015 йилдан буён қанча фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилганди.