Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачичнинг маълум қилишича, унинг давлати ҳеч қандай ҳарбий иттифоққа, шу жумладан НАТО’га ҳам қўшилишдан манфаатдор эмас. Бу ҳақда у «Известия» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Сербия НАТО ёки бошқа қандайдир ҳарбий иттифоққа қўшилишдан манфаатдор эмас. Биз бундан кейин ҳам ҳарбий бетарафлик сиёсатига содиқ бўлиб қоламиз», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек, Дачичнинг маълум қилишича, НАТО «Косоводаги серб халқини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун керакли бўлган иттифоқдош» саналади.

Унинг қўшимча қилишича, «қатъий йўналиш – ҳарбий иттифоқларга қўшилмаслик сиёсати ўзгаришига ишонмайди».