Uber учар таксининг видео-тақдимотини намойиш этди, уни ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган. Сервисдан биринчи бўлиб Лос-Анжелес ҳамда Даллас аҳолиси фойдаланиши мумкин. Компания NASA билан ҳаво қатновларини назорат қилишнинг янги тизимини яратиш бўйича келишув ҳам имзолади.

Аввалроқ Uber ҳамда NASA бутун дунё бўйлаб учар таксилар тармоғини ташкил этишга келишиб олгани хабар берилганди. Uber, худди ҳозирда мавжуд бўлган таксиларга буюртма бериш хизмати каби, смартфон ёрдамида чақирилиши мумкин бўлган, ҳам учувчига эга, ҳам учувчисиз учар қурилмаларни такси сифатида ишлатишни режалаштирмоқда.