Тошкент шаҳри. Республика Гидрометреология марказининг хабар беришича, 15 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.