Фото:hi-news.ru

Қудратли девайсларни тез-тез қувватлаш зарурати замонавий смартфонлар фойдаланувчиларига бироз ташвиш туғдиради. Баъзан бу ишни кунига бир неча марта қилишга тўғри келади. Кўпчилик телефонлар яқин-яқингача бир неча кунда бир марта зарядга қўйилганини ёдга олади. 2000 йилдан буён телефон аккумуляторларида нималар ва қанчалик ўзгарди?

Фото:hi-news.ru

Оддий тугмали телефонлар смартфонларга ўзгариб боргани сари, фойдаланувчиларга уларнинг батареялари кичрайгандек туюла бошлаган. Бугунги кунда смартфон заряди бир кун фойдаланишга етади. Фойдаланувчилар эса, телефонни камроқ қувватлантириш истагида, албатта -  худди аввал тугмали телефонлардагидек бир неча кунда бир марта зарядга қўйилса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлашади.

Ҳатто телефон аккумуляторига боғлиқ тараққиёт йўқдек таассурот уйғонади. Шунга қарамай, мавжуд маълумотларнинг кўрсатишича, тараққиёт бўлган ва у анча йирик кўламда. Бундан ташқари, замонавий смартфон техник жиҳатдан соддалаштирилган тасаввурда - бу экран ва батарея бўлиб, уларнинг ўртасида митти механизм мавжуд. 

2000 йилдан бери нисбатан энг машҳур 50 телефон gsmarena.com ресурси саҳифаларида таққосланди. Унда батарея сиғимининг телефонлар ҳажмига нисбатан кўрсаткичи намойиш қилинган. Диаграммада кўрсатилган маълумотлар мазмунини қисқа қилиб баён этадиган бўлсак, у рақамли девайс ҳажмининг бир куб сантиметрига неча мАс тўғри келишини акс эттиради. 

Шуни таъкидлаш жоизки, 2017 йилда бу кўрсаткич 2000 йилдагига нисбатан етти карра юқори бўлди. Диаграммадаги яшил чизиқ - тренд линияси ва у бу нисбат экспоненциал равишда ўсаётганини кўрсатмоқда. Агар аввал телефон кичик батареяга эга бўлган бўлса, бугун у девайс ўлачамларига нисбатан жуда катта. 

Бундан ташқари, телефонлар ҳажми йиллар ўтган сайин ошиб борган ва аккумулятор телефонда кўпроқ жой ола бошлаган. Apple компанияси ўзининг янги iPhone X телефонида бирйўла икки аккумуляторни қўллади, LG эса йиллаб бир-бирига бириктирилган лотинча «L» ҳарфи шаклидаги батареяларни қўллаб келади. Компаниялар батарея сиғимини максимал даражада оширишга ҳаракат қилишади, бунда девайснинг ҳаддан зиёд қалин бўлишини истамаётган фойдаланувчиларнинг бошқа муҳим афзаллиги ҳақида унутмаслик керак, албатта. 

Умуман олганда, замонавий телефонларнинг ёрқин экранлари ва самарали аппарат таъминоти кўп энергия истеъмол қилади.