Lonely Planet нашри экспертлари томонидан тузилган, 2018 йил учун энг саёҳатбоп шаҳарлар ўнлигида Испаниянинг Севилья шаҳри етакчилик қилмоқда, деб ёзади Korrespondent.net.

Биринчи ўринга қўйилган Испаниянинг Севилья шаҳри келгуси йил Европа киноакадемияси мукофотининг тақдимот маросимини ўтказаётганлиги туфайли энг оммабоп шаҳар бўлиши кутилмоқда.

Севилья саёҳат учун энг яхши шаҳарлар рейтингини бошқармоқда / Wikipedia

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида Американинг Детройт шаҳри, учликни эса Австралиянинг Канберра шаҳри бормоқда.

Рўйхатга шунингдек Ҳамбург (Германия), Гаосюн (Тайвань), Антверпен (Бельгия), Матера (Италия), Сан-Хуан (Пуэрто-Рико), шунингдек, Гуанахуато (Мексика) ва Осло (Норвегия) қўшилган.

Нашр томонидан саёҳат учун тавсия этилган 10 мамлакат рўйхатида етакчилик Чили давлатига берилган. Кейинги ўринлардан Жанубий Корея, Португалия, Жибути, Янги Зеландия, Мальта, Гуржистон, Маврикий, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси жой олган.