АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс Конгресс қуйи палатасидаги демократлар олдида қийин саволларга жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Гап шундаки, у амалдаги президент Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси ва Россия амалдорларининг алоқадорлиги ҳақида ёлғон сўзлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

«Биз бош прокурорнинг «​рус мулозимлари ва сайловолди кампанияси ўртасидаги учрашувдан хабари йўқлиги»​ ҳақидаги сўзларидан шубҳа қила бошладик», дейди Вакиллар палатаси Суд-ҳуқуқ қўмитаси аъзоси. 

Бундан аввал, АҚШ разведка идоралари Россиянинг 2016 йил АҚШда ўтказилган сайлов жараёнига аралашганини ўз ҳисоботида келтириб, унда бир неча нуфузли шахслар бевосита тахминий учрашувларни ташкил қилган бўлиши айтилганди.

Сайлов кампаниясида Дональд Трампнинг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган Жорж Пападопулос жорий йилнинг 31 март куни суд олдида сўроқ қилиниб, унинг россиялик амалдорлар билан алоқаси борлиги аниқланган. Шунингдек, катта эҳтимол билан Пападопулос Россия президенти Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувини ташкил этиш имкониятига эга бўлгани айтилади.

Эндиликда бош прокурор Жорж Пападопулос орқали Россиядаги танишларига сайлов жараёнига таъсир ўтказишга ёрдам берган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.