Яманнинг Адан шаҳрида икки худкуш машина тўла портловчи моддалар воситасида мудҳиш теракт содир этди. Гувоҳларнинг айтишича, камида 6 киши портлаш оқибатида ҳалок бўлган.

Воқеа Саудия ҳукумати кўмагида ҳаракатланаётган Иттифоқчилар ташкил этган лагердан ташқарида юз берган. Айни пайтда Иттифоқчилар Ямандаги ҳусийчилар жамоасига қарши амалиётларни бошлаб юборган. Бу ҳаракатлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳам жабр кўрмоқда.

Жаҳон ҳамжамияти тан олган мамлакат президенти Мансур Ҳодий ёки Эрон кўмагида бўлган ҳусийчилар ҳодисага нисбатан расмий баёнот бермади.

2015 йилда Адан остонасида мағлуб бўлган ҳусийчилар шаҳардан чиқиб кетгач, мазкур порт шаҳар амалдаги президент Мансур Ҳодийнинг вақтинча пойтахти бўлиб келмоқда.