Amazon компаниясининг маълум қилишича, британиялик ёзувчи Жон Роналд Руэл Толкиннинг «Узуклар ҳукмдори» китобини экранлаштириш учун ҳуқуқларни сотиб олди. Тегишли баёнот компания расмий сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, сериалда «Узуклар биродарлиги» ҳодисаларидан аввалги қатор янги сюжет линиялари тақдим этилади.

«Amazon Studios жамоасида ғаройиб ғоялар бор – экранга Толкиннинг асл асари мавзуси бўйича аввал тадқиқ қилинмаган воқеаларни олиб чиқиш», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Warner Bros. киноконцерни ҳамда Tolkien Estate компанияси Amazon Studios продюсерлик компанияси билан «Узуклар ҳукмдори» мавзусида сериал ишлаб чиқариш ҳақида музокаралар бошлагани маълум бўлганди.